foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi

+998 74 228-22-20
andvarm@bk.ru
Murojaat uchun



 

Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma`naviyatga erishib bo`lmaydi. Kitob o`qimagan odamning ham, millatning ham kelajagi yo`q. Sh.Mirziyoyev

 

 

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги

вилоят ахборот - ресурс марказининг

НИЗОМИ

 

I.Умумий қоидалар.

 

1.1. Андижон вилоят ахборот-ресурс маркази, бундан кейин матнда "Марказ" деб аталувчи кўп тармоқли, давлат ихтиёридаги бюджет хисобидан фаолият кўрсатувчи, маданий, маърифий маънавий ва тарбиявий муассаса сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил               20-июндаги ПК 381-сонли "Республика ахолисини ахборот - кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғриси"даги қарори хамда Андижон вилоят Хокимининг 2006 йил 28-июндаги 162-Қ-сонли қарори ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.

1.2. "Марказ" Узбекистон Республикасининг”'Давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари тўғрисида"ги Қонун асосида хуқуқий шахс хисобланади. ўзининг юмолоқ мухри, тўрт бурчакли босмаси, махсус бланки ва бошқа рамзий белгиларига, банк муссасаларида хисоб хамда махсус ва валюта рақамига эга бўлади.

1.3. "Марказ" замонавий технологиялар ёрдамида ўз фаолиятини ахоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни ахборотга бўлган, илмий,маънавий, маърифий талаб эхтиёжларини қондириш, халқ маънавиятини юксалтириш, уларни сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий билим олишлари, миллий қадриятлар хам миллий ғояларни тарғиб қилиш, ахоли онгига сингдириш, фойдаланувчилар ўқишига рахбарлик қилиш, уни системалаштириш, тарбиявий жараёнда фаол иштирок этиш, ахолини айниқса, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мустақил билим олишларида мақсадли равишда яқиндан ёрдам бериш каби мухим йўналишлар ташкил этади.

1.4. "Марказ" барча фан сохаларига оид босма нашрларни, профили бўйича барча вақтли матбуот нашрларини, аудивизуал материалларини, нашрларнинг электрон версиялари ва бошка ахборот манбаларини ўз жамғармасида жамловчи, илмий асосда сақлашни ташкил этувчи ва ахоли ўртасида кенг тарғиб қилувчи давлат ахборот-ресурси тармоғидир.

1.5. Вилоят ахборот-ресурс маркази ахборот, маълумот-библиография хизматини ташкил этиш хамда хамда вилоятдаги барча ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар фаолиятини уйғунлаштириш ва уларга рахбарлик қилиш бўйича илмий-услубий марказдир.

 

1.6. "Марказ" ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20-июндаги "Республика ахолисини ахборот - кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғриси" даги қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3-сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги давлат ва ўз фаолияти бўйича юқори рахбар органларнинг, фармойишлари, қарорлари, буйруқлари, кўрсатмалари хамда тавсияномалари асосида ташкил этади.

1.7. Вилоят ахборот-ресурс маркази вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари қошидаги ахборот-ресурс марказлари иш фаолиятларини мувофиқлаштирувчи илмий -услубий марказ бўлиб, ўқувчи-ёшларга, болалар ўқишига рахбарлик қилувчиларга ахборот хизматини ташкил этишни илғор тажрибаларини аниклаш, ўрганиш, умумлаштириш ва бошқа марказлар амалиётига тадбиқ этиш, тизим кадрларини малакасини ошириш, марказлар фаолияти кўрсаткичларини ўрганиш, тахлил этиш, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш йўналишлари бўйича иш олиб боради.

1.8. Вилоят ахборот-ресурс марказининг мол мулки, хужжатлар жамғармаси, электрон версияларидан иборат фонди давлат мулки бўлиб, ўз хизматидан фойдаланувчиларга ахборот ,маълумот-библиография хизмати кўрсатади.

1.9. "Марказ"нинг расмий номланиши ўзбек тилида: Андижон вилоят ахборот-ресурсмаркази,

рус тилида: Информационно-ресурсный центр Андижанского вилоята.

инглизтилида: Information resources of Andijon.

1.10.Андижон вилоят ахборот - ресурс марказининг манзили:

Андижон шахар А.Темур кўчаси 3-уй.

 

II. Марказнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

 

2.1. Марказнинг хукуклари:

2.1.1. Ўз фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шаклини Узбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида мустақил ишлаб чикиш.

2.1.2. Мавжуд маблағлар миқдори даражасида марказ ходимлари таркиби ва штатлар жадвалини белгилаш маблағларни мусақил сарфлаш;

2.1.3.Банк муассасаларида миллий хамда хорижий валютада хисоб рақами ва махсус хисоб рақами очиш;

2.1.4. Моддий-техник базасини мустахкамлаш, фаолиятини такомиллаштириш, ривожлантириш ва ходимларга қўшимча иш хақи белгилаш хамда уларни рағбатлантириш мақсадларига давлат бюджетидан ташқари қўшимча маблагларни жалб этиш;

2.1.5. Меъёрий хужжатлар асосида ўз фондидаги хужжатлари, ахборот манбъаларини амалдаги қонун ва қоидалар асосида хисобдан чиқариш хамда сотиш;

2.1.6. Ахборот технологияларини, илғор тажрибаларини, хўжалик юритишнинг янги шакллари ва ахолига пуллик хизмат турларини амалиётга жорий этган холда ахборот-ресурс хизмати сервисини яхшилаш хамда шу хизмат сервисини вилоятдаги АРМ фаолиятига жорий этишга рахбарлик қилиш;

2.1.7.Ўзоро келишув ва шартномалар асосида абонентларга пуллик хизмат кўрсатиш;

2.1.8."Ахборот-ресурс маркази хизматидан фойдаланиш қоидалари"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2.1.9."Марказ"нинг ички иш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2.1.10. Мехнат шартномаларини тузиш, жамоа шартномасини тузиш ва бир томонлама тасдиқлаш;

2.1.11. "Марказ" иш режимини ишлаб чиқиш;

2.1.12. Пул маблағлари, моддий бойликларини, шунингдек иншоот, бинолар, жихозлар, ускуналар, транспорт воситаларини, оргтехника ва бошқа техник воситаларини хайрия сифатида жамоат жамғармаларидан, жисмоний ва юридик шахслардан олиш хамда ижарага олиш, харид қилиб олиш, шунингдек ижарага бериш;

2.1.13. Вилоят, шахар, туман АРМлар рахбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда фаол иштирок этиш;

2.1.14. Иш хаққи фонди доирасида ва ягона тариф жадвали асосида лавозим иш хақлари, қўшимча иш хаққи, устамалар мукофотлаш тартиби ва миқдорини белгилайди;

2.1.15. Фойдаланувчиларга ноёб ва қимматбахо нашрларни вақтинча фойдаланишга бериш шунингдек, АРМ хизматидан фойдаланиш қоидаларида кўрсатилган бошқа холлардаги гаров турлари ва миқдорини белгидайди;

2.1.16. АРМ хизматидан фойдаланиш қоидалари асосида фойдаланувчилар томонидан етказилган зарарни тўлаш тартиби ва миқдорини белгилайди;

2.1.17. АРМ фондидан фойдаланиш шартларини жисмоний ва хуқуқий шахслар билан тузилган шартнома асосида белгилайди;

2.1.18. Уқув муассасаларининг касб-таълим дастурлари, ўқитиш режалари, илмий-изланиш ишлари мавзулари билан танишади. Уни структуравий бўлимларидан АРМ олдига кўйилган зарур масалалар юзасидан материаллар ва маълумотлар олади;

2.1.19. Турли ташкилот, муассасаларда таълим муассасаси вакил-лигини бажаради, кутубхоначилик, ахборот - библиографик фаолият юзасидан ўтказиладиган илмий анжуманларда уни номидан бевосита қатнашади;

2.1.20. Бошқа ташкилот, муассаса, АРМ, АКМ ва кутубхоналар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб боради;

2.1.21. Амалдаги қонун ва қоидалар асосида ахборот - кутубхона бирлашмаларга аъзо бўлади;

2.1.22. Ахборот - кутубхоначиликни ривожлантиришнинг давлат ва регионал дастурларини амалга тадбиқ этиш ишларида танлов ёки бошқа асосларда иштирок этади;

2.1.23. Белгиланган тартибда чет давлатлар АРМ, кутубхоналари ва бошқа муассасалари билан хамкорлик қилади. Шунингдек, зарурият юзасидан ахборот алмашади, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлади, кутубхоначилик сохасидаги ва бошқа сохалар бўйича халқаро дастурларни амалга оширишда қатнашади;

2.2. Марказнинг мажбуриятлари:

 

2.2.1. "Марказ"   фаолиятидан   фойдаланувчиларнинг   ўз   фондида мавжуд.      бўлган       барча       ахборот       манбаъларидан фойдаланишларига тегишли шарт-шароит яратиш;

2.2.2.Фондни  мақсадли  равишда  шакллантириш,  илмий  асосида сақлашни ташкил этиш;

2.2.3. "Марказ" хизматидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаган ва моддий қийматликларига зиён етказган барча шахсларга нисбатан зарурий чоралар қўллаш;

2.2.4.Бюджетдан ташқари маблағларни топиш  ва  фаолиятини такомиллаштириш мақсадларига йўналтириш;

2.2.5."Марказ" фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, ойлик, чорак, йиллик ва переспектив режаларни тузиш, вилоятдаги АРМ фаолиятлари йўналишларини белгилаш, хисоботларини йиғиш, умумлаштириш, тахлил этиш, юқори органларга тақдим этиш;

2.2.6. Вилоятдаги АРМ ва мактаб кутубхоналари фондларини турли фан сохаларига оид хамда бадиий адабиётлар билан шунингдек ахборот манбаларининг бошқа турлари билан тўлдиришда иштирок этиш;

2.2.7. Янги ахборот технологиялари (маълумотларнинг электрон базасини ташкил этиш, интернет ресурслари) асосида ахолига ахборот хизмати кўрсатувчи вилоятдаги умумтаълим мактаблари АРМ ва кутубхоналарини ўзида жамланган ахборот билан таъминлаш;

2.2.8. Вилоятдаги АРМ ва мактаб кутубхоналари ходимлари ва китобхонлари учун услубий қўлланмалар, ахборот-библиографик қўлланмалари тузиш тарқатиш;

2.2.9. АРМ фондиниг сақланишига масъулдир.

2.2.10. Таълим муассасасининг АРМ амалдаги қонунлар асосида зиммасига юклатилган мақсад ва вазифаларнинг бажарил-маганлиги учун жавобгардир.

2.2.11. АРМ ходимлари марказнинг ахборот - кутубхона фондига зарар етказганлиги учун амалдаги конунлар асосида жавобгарликка тортилади.

2.2.12. АРМ ходимлари билан мехнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида амалга ошири-лади.

 

III. Марказнинг мақсад ва вазифалари.

 

3.1.Ахборот-ресурс марказининг мақсади:

 

3.1.1. Ахборот-ресурс маркази ўз жамғармасини профилли адабиётлар, ахборотнинг электрон версиялари вавақтли матбуот нашрлари билан бутлаш, уни сақлашни илмий асосда ташкил этиш, китобхон-болаларни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш жараёнида жамғармадан унумли фойдаланишни ташкил этиш, китобхонлар ўқишига рахбарлик қилиш уларни мустақил билим олишларига яқиндан кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари жараёнларида фаол иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди;.

 

3.2.2.          Ахборот-ресурс марказининг вазифалари:

3.2.1. Таълим муассасалари ўқувчилари хамда ахолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган холда мунтазам таълим олишлари ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш;

3.2.2. Миллий маънавий - ахлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан бахраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;

3.2.3. Янги ахборот технологиялари/маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари асосида ахолига ахборот хизмати кўрсатиш;

3.2.4. Маданий таълим, ахборот хамда бошқа дастур ва лойихаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, махаллий ўз ўзини бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан хамкорликни ривожлантириш;

3.2.5. Ўзбекистон Республикаси хукуматининг тинчликпарвар ва тараққийпарвар сиёсатини ахоли ўртасида кенг тарғиб эта бориб ахолини билимга бўлган чанқоқлигини қондириш, туман (шахар) даги болаларга хизмат кўрсатувчи Ахборот-ресурс марказларига фаолиятлариии замон талаблари даражасида ташкил этишда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

3.2.6. Вилоят ахборот-ресурс маркази ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни тўла бажариш учун:

3.2.6.1. Ўз китобхонлари талаб ва эхтиёжларини эътиборга олган холда ўз профили асосида ахборот-ресурс маркази жағармасини "мунтазам равишда янги босма-нашрлар, вақтли матбуот асарлари, аудивизуал ва бошқа материаллар билан тўлдириб боради;

3.2.6.2. Олинган адабиётларга ахборот-ресурс маркази услубида кайта ишлов беради ва сақлашни илмий асосда ташкил этади;

3.2.6.3. Мавжуд ахборот -ресурс марказ жамғармасини каталоглар, ахборот ва тавсия рўйхатлари шунингдек оммавий тадбирлар ёрдамида китобхонлар ўртасида кенг тарғиб этади;

3.2.6.4. Китоб жамғармасини амалдаги қоидалар асосида хисобга олиниши, сақланиши профилсиз фойдаланишга яроқсиз кўп нусхали хамда мазмунан эскирган адабиётлардан тозалаш тадбирларини амалга оширади;

3.2.6.5.Китобхонларга маълумот, ахборот - библиография хизматини ташкил этади;

3.2.6.6. Китобхонлар талаб ва эхтиёжларини тўла қондириш мақсадларида кутубхоналараро абонемент ва ностационар хизмат шаклида ахборот - ресурс марказ тармоқлари хизматини ташкил этади;

3.2.6.7. Китобхонлар конференциялари, адабий-бадий кечалар, учрашувлар, сухбатлар, брейринг, давра сухбатлари, расмли адабиёт кўргазмалари, адабиётлар шархлари, викторина, китоб хафталиклари ва бошқа оммавий тадбирлар уюштиради;

3.2.6.8. Қизиқувчилар клублари фаолиятлари орқали китобхонларга Ватанга, мехнатга. мухаббат, атроф- мухитни авайлаб- асраш, миллий қадриятларга хурмат ва эътибор билан муносабатда бўлиш хиссини тарбиялайди;

3.2.6.9. Болалар ўқишига рахбарлик қилувчилар учун услубий -библиографик қўлланмалар, тавсиявий рўйхатлар тузади, семинар ва илғор тажриба мактаблари машғулотларини ўтказади, малакали ходимлар тайёрлаш ва улар учун малака ошириш курслари, консультациялар, стажировка ва практикумлар ташкил этади;

3.2.6.10. Ахборот-ресурс маркази фаолиятини такомиллаштириш, тадбирлар самарадорлигини ошириш учун шу сохадаги маъсул давлат жамоатчилик ташкилотлари, муассасалари билан хамкорликда иш олиб боради;

3.2.6.11.Уз фаолиятига жамоатчилик ва хомийларни жалб этади;

3.2.6.12. Ахборот-ресурс маркази моддий- техник базасини мустахкамлаш, иш фаолиятини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш, китобхонларнинг шуғулланиши хамда хизматчиларга мехнат қилиш ва мазмунли хордиқ чиқаришларида шароитлар яратиш учун зарурий тадбирларни амалга оширади;

3.2.6.13. Туман шахар ахборот-ресурс марказлари, мактаб кутубхоналари жамғармасидан давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги ноёб кўп нусхали ва бошқа нашрларни депозипар сақлаш учун танлаб олинишини ташкил этади;

3.2.6.14. Китобхон-болалар ва болалар ўқишига рахбарлик қилувчиларнинг қизиқишлари асосида турлича пуллик клублар, тўгараклар, бирлашмалар, курслар ташкил этади;

3.2.6.15. Ахборот-ресурс маркази хизматининг ноанъанавий шаклларини жорий этиш ва хизмат сервисини такомиллаштириш асосида ахолига пуллик хизмат турларини жорий этади;

3.2.6.16. Амалдаги конунлар(Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил              15-февралдаги "Корхоналар тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3-сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш таркибийи такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори) асосида пуллик хизмат кўрсатиш шакл ва услублари (тунги абонемент, вақтли нашрларни сахифасидан нусха кўчириш, муддатида топширилмаган китоблар учун жарима, китобхонлик варақаси, китобхон формуляри, тантаналар залини ижарага бериш, адабиётларни гаровга бериш, шахсий кутубхоналардан фойдаланиш, ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ва бошқа шу кабилар)дан фойдаланади;

3.2.6.17. Ахборот-ресурс маркази мол-мулкини асраш, ёнғинни олдини олиш, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена холатини яхшилаш бўйича ходимларни бохабар этиш чораларини белгилайди;

3.2.6.18. Ишчи-хизматчилар ўртасида соғлом мухит яратиш бўйича тарбиявий иш олиб боради, уларни мехрибонлик ва ғамхўрлик кўрсатади;

3.2.6.19. Жамоа шартномасини бир томонлама тасдиқлайди ва бажарилишини таъминлайди;

 

IV. Марказ фаолиятига рахбарлик:

 

4.1. Вилоят ахборот - ресурс марказ фаолиятини рахбар бошқаради. Рахбар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тайинланади;

4.2. Рахбар марказ фаолиятини якка бошчилик асосида ташкил қилади ва бошқаради;

4.2.1. Хўжалик юритишни илғор услублари асосида иш ташкил этади, кутубхона олдига қўйилган максад ва вазифаларни тўла амалга ошириш бўйича маъсулият унга юкланади;

4.2.2. Марказ сохаси бўйича амалдаги қонун асосида "Марказ хизматидан фойдаланиш қоидалари"ни лавозим вазифаларни, штатлар жадвали, ички' иш тартиб қоидалари иш режалари, хисоботлар, кутубхона тадбирлари ва бошқа расмий хужжатларни тасдиқлайди;

4.2.3. Марказ фаолиятига доир ва ички хужжатлар бўйича буйруқлар чиқаради;

4.2.4. Амалдаги мехнат қонунлари асосида ишчи-ходимларни танлайди, мехнат шартномаси асосида ишга қабул қилади, жой-жойига қўяди ва мехнат шартномаларини бекор қилади ;

4.2.5. Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича дастурлар тузади тасдиқлайди ва амалга оширилишига рахбарлик қилади;

4.2.6. Мехнатда ўрнак бўлган, марказ иш режаларини ошириб бажарган, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган ишчи-хизматчиларни тақдирлайди, мехнат интизомини бузган ходимларга нисбатан амалдаги қонунлар асосида интизомий ва маъмурий чоралар кўради;

4.2.7. Рахбар ўринбосари хамда бўлим бошлиқларини тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;

4.2.8. Хўжалик юритишнинг янги шаклларини амалга жорий қилади;

4.2.9. Амалдаги қоида ва инструкциялар асосида "Марказ" фаолияти учун ажратилган маблағни сарф-харажатлар сметаси моддалари бўйича тақсимлайди, асосий маблағ ва марказ хисобига тушган бошқа маблагларни тўғри хамда мақсадли равишда сарфлашини амалга оширади;

4.2.10. Белгиланган меъёрнома, штатлар жадвали асосида ишчи -ходимлар ойлик иш хаққини белгилайди, мехнатга муносабат даражасини хамда ишлаб чиқариш заруриятини эътиборга олган холда ўриндошлик, хизмат доирасини кенгайтириш, қўшимча лавозим вазифаларини тақсимлаш асосий иш вақтидан ташқари вақтда қўшимча мехнати учун ходимларга қўшимча иш хақларини тасдиқлайди;

4.2.11. Ички иш тартиби, ишчи-хизматчиларни хуқуқ ва вазифалари, лавозим йўриқномалари, мехнат меъёрномалари ишчи-хизматчиларнинг мехнат таътили жадвали хамда кутубхонада мехнатни илмий асосда ташкил этишга оид расмий хужжатларни тасдиқлайди;

 

V. Марказ маблағлари:

 

5.1. Вилоят Ахборот-ресурс маркази давлат бюджетидаги ташкилот бўлиб, уни сарф-харажат сметаси вилоят молия бошқармаси томонидан ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланади;

5.2.Марказ маблағлари:

5.2.1 .Бюджет бўйича ажратилган маблағлар;

5.2.2.Ахолига пуллик хизмат кўрсатиш турларидан келган маблағлар;

5.2.3. Бино, иншоат, жихоз, воситалар ва бошқаларни ижарага беришдан келган маблағлар;

5.2.4.Ижодий махсулотларни, илмий қўлланмалар тузиш, сотиш ва аёрбошлашдан тушган маблағлар;

5.2.5. Интелектуал ва бошқа шунга ўхшаган ўйинлардан тушган маблағлар;

5.2.6. Хамкорликда тадбир ўтказиш мақсадларида турли ташкилот ва муассасалардан ажратилган маблағлар;

5.2.7.          Шерикчилик асосида ишлаб чиқилган ва қайта ишланган
махсулотларнинг реализациясидан олинган маблағлар;

5.2.8.          Жисмоний ва хуқуқий шахслар томонидан хайрия мақсадларида тақдим этилган хамда хомийларнинг "Марказ"ни қўллаб қувватлаш учун берилган маблағлар;

5.3.   Марказга қўшимча манбъалардан тушган маблағ уни бюджет
хисобидан молиявий таъминланиши хажмига таъсир этмайди;

5.4.   Хисобот даврида турли сабабларга кўра сарфланмай-хисоб рақамида қолган маблағ, марказдан олиб ёки муассис томонидан навбатдаги даврда молиявий таъминлаши хисобига ўтказилишига йўл қўйилмайди;

 

VI. Муассиснинг ваколати:

 

6.1. Марказ муассиси марказ фаолиятини назорат килиш ва молиявий таъминлашни Узбекистон Республикасидаги мавжуд Қонунларга мувофиқ амалга оширади;

6.2. Муассис марказнинг ижодий фаолиятига арлашишга хақли эмас, Низомда кўрсатилган холлар бундан мустасно.

Harakatlar strategiyasi

Mening fikrim

Сейчас 142 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Taqvim

<< < Октябрь 2018 > >>
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1 2 3 4 5 6 7
8 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        
  • 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg
  • 4.jpg
  • 5.jpg
  • 6.jpg
  • 7.jpg
  • 8.jpg
  • 9.jpg
  • 10.jpg