foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi

+998 74 228-22-20
andvarm@bk.ru
Murojaat uchun



 

Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma`naviyatga erishib bo`lmaydi. Kitob o`qimagan odamning ham, millatning ham kelajagi yo`q. Sh.Mirziyoyev

 

 

Халқ таълими вазирлигининг

2011 йил 19 августдаги

189-сонли буйруғига 1-илова

 

Умумтаълим муассасаси кутубхонаси тўғрисида

НИЗОМ

I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.      Умумтаълим муассасаси кутубхоналари ўқувчиларга, ўқитувчиларга хизмат кўрсатадиган мустақил таркибий ўқув-методик, ахборот ва маънавий-маърифий бўлинма хисобланиб, таълим муассасасини дарсликлар, ўқув-қўлланмалари, қўшимча китоблар билан тўлиқ ва мунтазам равишда таъминлайди ҳамда зиё тарқатадиган маданий ва маърифий марказ хисобланади.

1.2.      Кутубхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конститутцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида” ги, “Таълим тўғрисида” ги Қонунларга, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг (матнда кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) меъёрий хужжатларига, ўқув муассасининг уставига хамда мазкур Низомга амал қилади.

1.3.      Ёшларни Ватанга мухаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат рухида маънавий-ахлоқий жихатдан комил шахс қилиб тарбиялашга кўмаклашиш кутубхона иш фаолиятининг мазмунини ташкил этади.

1.4.      Мазкур Низом умумтаълим  муассасаси кутубхоналарига қўйиладиган умумий талаблар даражасини белгилаб беради.

Халқ таълими тизимидаги барча кутубхоналар учун Республика илмий-педагогика  кутубхонаси мувофиқлаштирувчи имарказ хисобланади.

1.5.      Умумтаълим муассасаси кутубхонасидан фойдаланиш тартиби ўқув

        муассасаларидан фойдаланишнинг намунавий тартиби асосида ишлаб 

        чиқилади ва умумтаълим муассасаси рахбари томонидан тасдиқланади.

II. КУТУБХОНАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Кутубхонанинг мақсади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари ва Фармойишлари, Фармонлари,    Вазирлар Махкамасининг қарорлари, жамиятимиз томонидан эришилган ютуқлар акс эттирилган педагогика, маданият, санъат ва фаннинг турли тармоқларининг энг илғор ютуқлари, ғоялари акс эттирилган адабиётларни тарғиб қилиш;

2.2. Миллий мафкура, миллий ғоялар сингдирилган адабиётлар асосида баркамол шахсни          тарбиялаш ишида фаол иштирок этиш. Ўқув жараёни ва тарбиявий ишларга кутубхона-ахборот, библиографик хизматининг ҳамма усул ва шакллари орқали ёрдам бериш;

2.3. Давлат таълим стандартлари ижросини таъминлаш хамда кутубхоналар эхтиёжини қондириш мақсадида ахборот-кутубхона фондини шакллантириш;

2.4. Вилоят, шахар, туман, шунингдек, бошқа тизимдаги ўқув муассасаларига тегишли бўлган кутубхоналар билан ўз иш фаолиятини мувофиқлаштириш.

                               Кутубхона қуйидаги вазифаларни бажаради:

2.5. Фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

2.6. Фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эхтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

2.7. Миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меъросини сақлаш;

2.8. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш;

2.9. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Олий Мажлис хужжатлари, республикамиз мустақиллиги, миллий мафкура ва миллий ғоялари мужассамлаштирилган фан-техника ютуқлари, маданият ва санъат янгиликлари акс эттирилган адабиётларни тарғиб қилиш;

2.10. Умумтаълим муассасаси ғоявий-сиёсий, маънавий-маърифий ишларида, касаба уюшмалари хамда фан ўқитувчилари билан хамкорликда тадбирлар ўтказишда қатнашиш;

2.11. Ота-оналар эхтиёжидан келиб чиққан холда буюртма олиш уни умумтаълим муассасаси бўйича шакллантириш ҳамда тегишли ташкилотларга бериш;

2.12. Фойдаланувчиларга ўқув залида ва кутубхонанинг бошқа китоб бериш бўлимларида гурухлаштирилган хизмат кўрсатиш;

2.13.  Кутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчиларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.

2.14. Умумтаълим муассаси фан ўқитувчилари билан ҳамкорликда янги адабиётларнинг тавсия рўйхатларини тузиш ;

2.15. Хомий ташкилотлар, турли ташкилотлар ва муассасалар, алохида шахсларнинг ёрдамлари хисобидан кутубхона фондини тўлдириб бориш.

III. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

            3.1. Ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини    таъминлайди.

3.2. Электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради.

3.3. Ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди.

3.4. Бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан хамкорликни амалга оширади.

              3.5. Йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.

3.6. Ўқувчилар ва ўқитувчиларга иш режасига  мувофиқ хизмат кўрсатишни ташкил   этади.

3.7. Кутубхона сохалар таркиби бўйича универсал, узвий таълим бериш ва ахборот вазифаларига мазмунан жавоб берадиган фондни  шакллантиради. Фонд китоблар, журналлар, газеталар, рисолалардан иборат, шунингдек, ноанъанавий ахборот ташувчилар, нота хамда электрон нашрларидан тузилган бўлиши мумкин. Фонд таркиби ва унинг нусхадорлиги умумтаълим муассасаси турига, ўқувчилар контингентига, миллий ўзига хослигига кўра ўзгариб туради, зарур бўлганда умумтаълим муассасасида ўрганилаётган чет тиллари бўйича хам адабиётлар комплектланади. Сохага доир бўлмаган ва мазмунан бир-бирига ўхшаш адабиётларни қайта тақсимлаш мумкин.

                Умумтаълим муассасаси кутубхонаси хар йили дарсликларнинг етарли ёки етарли эмаслиги хақида ёзма хисобот тузади. Бир йилда икки марта педагог кенгашда хисобот беради. Кутубхоначи ва умумтаълим муассасасининг илмий бўлим мудири ўқувчиларнинг таркиби ва сонини хисобга олган холда дарсликлар учун буюртма тузади ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларга тақдим этади.

3.8. Кутубхона умумтаълим муассасаси маъмурияти билан биргаликда кутубхона фондини жойлаштириш ва сақлаш режимини амалга оширади. Кутубхоначи “Мактаб кутубхоналари учун кутубхоначилик техникаси минимуми” га мувофиқ фонд хисобини юритади, уларга ишлов беради, асрайди. Фонди дарсликларининг хисоб-китоби умумтаълим муассасаси дарсликларини  хисобга олиш бўйича алохида китобда юритилади.

3.9. Ўқувчилар, ўқитувчилар, тарбиячилар, умумтаълим муассасасининг бошқа ходимлари, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) кутубхонага аъзо бўла оладилар. Умумтаълим муассасаси кутубхонаси заруриятга қараб микрорайон (қишлоқ) ахолисининг педагогика ва халқ таълимига оид мавжуд адабиётларга бўлган эхтиёжини қондиради. Фойдаланувчиларга хар томонлама хизмат кўрсатиш кутубхонанинг ўқув залида олиб борилади.

Фойдаланувчиларга  адабиёт танлашда ёрдам кўрсатилади, китоб билан ишлаш бўйича алоҳида ва оммавий тадбирлар ўтказилади. Умумтаълим муассасаси кутубхонаси ўқувчиларини китоб мутолаа қилишларини уюштириш, педагогик таълимни ташкил қилишда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га амалий ёрдам кўрсатади. Кутубхоналараро абонемент ва ички китоб алмашув усулларидан фойдаланади.

3.10. Кутубхона маълумотнома-библиография аппаратини: ўқувчиларнинг турли ёш гурухлари ва ўқитувчилар учун каталоглар, картотекалар маълумотнома-библиография фондини ташкил этади ва юритади. Адабиётларнинг тавсиявий рўйхатларини расмийлаштиради.

3.11. Кутубхона умумтаълим муассасаси педагоглар жамоаси ва ўқувчиларга ахборот-библиография хизмати кўрсатади, болалар билан китоб ўқиш маданиятини тарбиялаш ишларини ўтказади, фойдаланувчилар орасида библиографияга  доир билимларни тарғиб этади. Умумтаълим муассасаси кутубхоначиси библиографияга доир билимларни тарғиб қилиш бўйича факултатив машғулотлар, муқовалаш иши бўйича тўгаракларни, кутубхоначилик касбига йўллаш ишларини олиб бориш мумкин.

3.12. Умумтаълим муассасаси кутубхонаси мудири ҳамда кутубхоначи кутубхона фаолларидан иборат гурух тузади.

3.13. Умумтаълим муассасаси кутубхонаси тегишли хона ва жихозлар, мактаб ўқувчилари контингентига мос дарсликлар фонди, ўқув-методик, маълумотнома, илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар мавжуд бўлганда очилади.

3.14. Умумтаълим муассасаси кутубхонасининг  штатлари амалдаги штат жадваллари ва мутахассислар учун ягона таъриф ставкаларига мувофик белгиланади.

3.15. Кутубхонанинг иш тартиби мехнат қонунчилигига биноан умумтаълим муассасаси ички иш тартиби қоидаларига мувофиқ белгиланади. Кутубхоначиларнинг ўз вазифаларига алоқаси бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади. Бир ойда бир мартда кутубхонада тозалик куни ўтказилади ва шу куни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

3.16. Кутубхона ходимлари белгиланган қоидаларга мувофиқ китобларнинг, матбуот материалларининг ва бошқа асарларнинг хисобга олиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлайдилар. Улар амалдаги қонунчиликка биноан фонднинг қандай сақланганлиги учун моддий жавобгардирлар.

                Умумтаълим муассасаси маъмурияти адабиётларнинг, дарсликларнинг йўқолмаслигини таъминлаш ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни уюштириш учун зарур шароитларни яратиб бериш мақсадида кутубхонага керакли жихозлар, кутубхона техникаси, техник воситалар, нусха олиш, кўпайтириш техникаси, компьютерлар, қўриқлаш ва ёнғинга қарши кураш воситалари билан жихозланган, санитар-гигиена  мезонларига мос келадиган алохида хона ажратиб беради.

                Дарсликлар фондини сақлаш учун алохида хона ажратилади. Умумтаълим муассасаси маъмурияти дарсликлар фондини таъминлаш ва уларни сақлаш учун жавобгардир. Дарсликлар фондини хисобга олиш, сақлаш ва кутубхона хисобидан чиқариш уларни синфлар бўйича қайта тақсимлаш ишларини кутубхоначи умумтаълим муассасаси маъмурияти рахбарлигида амалга оширади.

3.17. Умумтаълим муассасаси кутубхонасида “Умумтаълим муассасаси дарсликларини хисобга олиш ва синфлар бўйича тақсимлаш китоби”, шунингдек, умумтаълим муассасаси дарсликларини хисобдан чиқаришга доир хужжатлар учун алохида папка юритилади. Бу хужжатлар умумтаълим муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

3.18. Кутубхона мудири (кутубхоначи) моддий жавобгар шахс хисобланади.

3.19. Кутубхона фондининг моддий-техника базаси ахволи умумтаълим муассасасининг янги ўқув йилига тайёргарлигининг асосий кўрсаткичларидан бири хисобланади.

3.20. Кутубхона умумтаълим муассасаси номи кўрсатилган ўз мухрига ва бошқа зарур штампларга эга бўлади

IV. КУТУБХОНАНИНГ ТУЗИЛИШИ

ШТАТЛАР ВА МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ

Кутубхона таркибида қуйидаги  бўлинмалар мавжуд бўлиши керак:

китоб сақлаш хонаси, китоб бериш хонаси ҳамда қироат хона.

4.1. Маъмурият ўз кутубхонасини меъёрий хужжатларга биноан, керакли асбоб- ускуна, жихозлар билан таъминлайди. Ҳамда кутубхона фондини ва биносини ёнғиндан сақлаш, қўриқлаш, таъминлаш, тозалашни йўлга қўяди.

4.2. Кутубхонанинг таъминоти ва  фондини тўлдириш учун кетадиган маблағ муассасанинг умумий харажатлар сметасида кўзда тутилади.

4.3. Кутубхонани бошқариш ваколати, фондни сақлаш учун жавобгарлик амалдаги қонунларга биноан кутубхона мудири зиммасида бўлади.

4.4. Кутубхона мудирлигига махсус кутубхоначилик бўйича олий маълумотга эга бўлган, бундай мутахассис бўлмаган тақдирда истесно тариқасида педагог маълумотига эга бўлган кутубхоначилик сохасида камида 5 йил ишлаган ходим тайинланади.

4.5. Кутубхона мудирини ишга қўйиш ёки бўшатиш муассаса рахбари томонидан амалга оширилади. Кутубхонанинг бошқа ходимлари кутубхонанинг мудири тавсиясига биноан муассаса рахбари томонидан ишга қабул қилинади. Ва бўшатилади.

4.6. Кутубхона мудири бевосита муассаса рахбарига бўйсунади ва педагогик кенгаш тартибига киритилади.

4.7. Кутубхона мудирининг иш режасини муассаса рахбари тасдиқлайди ва кутубхона мудири қилган ишлари бўйича мунтазам хисобот бериб боради.

4.8. Кутубхонанинг асосий иш кўрсаткичлари ва бошқа маълумотлар вазирлик, Республика илмий-педагогика кутубхонаси, вилоят халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари сўровларига биноан тақдим этилади.

V. КУТУБХОНА КЕНГАШИ

Кутубхона фаолиятини умумтаълим муассасасида олиб бориладиган ўқув-тарбиявий ишлар билан мувофиқлаштириш учун кутубхона кенгаши тузилади.

5.1. Кутубхона кенгаши китобхонларга кутубхона, ахборот-библиографик хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга кўмаклашади.

                Кутубхона кенгашига муассаса рахбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар, жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.

5.2. Кутубхона кенгаши раиси этиб, муассасанинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, унинг ўринбосари этиб кутубхона мудири тайинланади.

5.3. Кутубхона кенгаши таркиби муассаса рахбари томонидан кутубхона мудири тавсиясига биноан бир ўқув йили муддати билан тасдиқланади.

5.4. Кутубхона кенгашининг йиғилиши хар чоракда камида бир марта ўтказилади ва баённома билан рамийлаштирилади.

5.5. Кутубхона кенгашига қуйидагилар юклатилади:

                кутубхонанинг иш режасини тузишда қатнашиш, кутубхона иш режалари ва хисоботларини мухокама этиш;

кутубхона фондини бутлашга ёрдам бериш;

кутубхона фонди хисобидан чиқарилаётган адабиётлар рўйхатини кўриб чиқиш;

кутубхона ходимларининг китобхонлар билан ўтказадиган оммавий ишларини ташкил қилишда кўмаклашиш

 

Халқ таълими вазирлигининг

2011 йил 19 августдаги

189-сонли буйруғига 2-илова

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИ

ФОНДИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.    Ушбу тартиб умумтаълим муассасалари кутубхоналари фондларини тўлдириш, ўқувчиларга, ўқитувчиларга ахборот, кутубхона хизмати кўрсатиш даражасини оширишни кўзда тутади.

1.2.    Умумтаълим муассасаси кутубхонаси умумтаълим муассасаси ўқув-тарбиявий тузилмасининг таркибий қисми хисобланиб, таълим муассасасидаги ўқув- тарбиявий жараённи миллий истиқлол ғояси билан суғорилган маънавий-маърифий адабиётлар-дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик ва бадиий адабиётлар ва бошқа нашрлар билан таъминлайди, ўқувчиларнинг шахсий китобхонлик талаблари, педагогик жамоанинг барча аъзоларининг касбий, маданий қизиқишларини, шунингдек, ота-оналарнинг мазкур адабиётга бўлган эхтиёжларини маълум даражада қондиради.

1.3.    Умумтаълим муассасаси кутубхона фондининг тузилиши, унинг вазифалари, умумтаълим муассасалари типи, китобхонлар эхтиёжлари Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талаблари билан белгиланади.

1.4.    Умумтаълим муассасаси кутубхона фонди махаллий ва давлат бюджети, нодавлат ташкилотлар маблағлари, хайрия фондлари, маданий марказлар, хорижий давлатлар ажратган моддий ёрдам, алохида шахсларнинг, умумтаълим муассасаси битирувчиларининг эсдалик совғалари, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштироки ва умумтаълим муассасаси томорқаларида қилинган мехнат эвазига йиғиладиган фонд, ота-оналарнинг маблағлари ва бошқа маблағлар хисобидан тўлдирилади

1.5.    Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сонли қарорига кўра, барча умумтаълим муассасаларининг 1-синф ўқувчилари, мехрибонлик уйлари, ақлан ва жисмонан заиф болалар учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси, умумтаълим муассасаси-интернатлари ўқувчилари дарсликлар билан бепул таъминланиши вазифаларидан келиб чиқиб, мазкур дарслик хамда ўқув қўлланмалари умумтаълим муассасаси кутубхона фондига киритилиб, барча ўқувчиларнинг улардан бепул фойдаланиши таъминланади.

Кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларнинг 2-11-синфларида ўқийдиган фарзандларини зарур дарсликлар билан таъминлаш мақсадида давлат, махаллий бюджет маблағлари, хомий ташкилотлар, турли марказ ва фондлар ажратган маблағлар хисобига умумтаълим муассасаси кутубхонаси фонди учун сотиб олинган дарслик, ўқув адабиётлардан ўқув йили давомида бепул фойдаланиши таъминланади.

Таълим муассасаларининг рахбарлари барча ўқув фанларидан кутубхона захирасини дарсликлар, ўқув адабиётлари билан мунтазам тўлдириб боришга масъулдирлар.

2-11 синф ўқувчилари учун хар бир дарслик шу синфдаги болалар сонига нисбатан камида 10-20 % миқдорида захирада бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Умумтаълим муассасаси кутубхона фонди таълимнинг барча воситалари, шу                     жумладан, аудиовизувал ва электрон воситалар билан хам мунтазам бойитиб борилиши лозим.

 1.6.Фондларни тўлдириш ва фойдаланишда умумтаълим муассасаси кутубхоналари ўзига яқин жойлашган бошқа кутубхоналар билан ўз  фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро хамкорликда иш олиб боради.

П. УМУТАЪЛИМ МУАССАСИ КУТУБХОНАЛАРИ ФОНДИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА ТАРКИБИ

2.1 Умутаълим муассасалари кутубхона фонди ўқувчилар учун кўп ёқламали (универсал билимларнинг турли сохалари бўйича) ва ўқитувчилар учун махсус бўлади.

2.2 Умутаълим муассасаси кутубхоналари фондининг сохалар бўйича тахминий тузилиши: бадиий, ижтимоий ва табиий фанлар бўйича адабиётлар, кишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, тиббиёт, санъат, маданият, дин, педагогик фанлар, жисмоний маданият, спорт, фалсафа (мантиқ, ахлоқ, эстетика), турли мазмунга эга адабиётлар (библиографик қўлланмалар, маълумотнома нашрлари, тўпламлар, тавсияномалар) ва дарслик хамда ўқув қўлланмалар шунингдек, уларнинг электрон нашрлари.

2.3 Умумтаълим муассасаси кутубхоналари фондининг фоиз хисобидаги тузилиши қуйидагича бўлиши мумкин: ижтимоий фанлар 8-9 %, бадиий адабиётлар 55-60 %, табиий фанлар 5-6 %, техника ва спортга оид адабиётлар 2-2,5 %, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига оид адабиётлар 05-1 %, фалсафа йўналишидаги адабиётлар 2 %, турлича мавзудаги адабиётлар (маълумотнома нашрлари, тўпламлар, кўчирма нусхалар, хикматномалар, тавсиялар) 1,3-2 % ;

                1-синф дарсликлари 100 %, 2-11 синф дарсликлари 10-20 %.

2.4 Фонднинг тўлиқлик мезонлари бўлиб- китобхонлик эхтиёжларини тезкор равишда 75-80 % га қондириш хисобланади.

                - китоблар билан таъминланишининг ижобий кўрсаткич меъёри бўлиб, бир ўқувчига 20-25 китоб тўғри келиши хисобланади. Қитоблар билан таъминлашнинг ушбу меъёри хар йили умумтаълим муассасаси кутубхона фонди 1 ўқувчига 1 тадан китоб хисобидан тўлдириб борилса, бажарилиши мумкин.

2.5 Умумтаълим муассасаси кутубхонаси асосий фонд ва ўқув фондидан ташкил топади.

                - ўқув фонди-кутубхона умумий фондининг бир қисми бўлиб, ўзида дарсликлар, методик қўлланмалар, уларга рахбарликни таъминловчи директив хужжатлар (кўрсатмалар, йўриқномалар, тавсияномалар, тўпламлар), ўқув адабиётлар, дидактик машғулотлар, дарсликлар мазмунини кенгайтирувчи китобларни мужассамлаштиради;

                - асосий фонд-синфдан ташқари ўқиш, барча ўқув фанлари учун ижтимоий-иқтисодий, илмий-оммабоп адабиётлар хамда маълумотлар, библиографик, турлича мазмундаги адабиётларни қамраб олади;

                -ўқув фонди кутубхонада мавжуд барча адабиётлар фонди билан хисобга олинади ва сақланади.

III. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КУТУБХОНА ФОНДИНИ

ЖАМЛАШ ТАРТИБИ

3.1. Кутубхона фондидаги адабиётларни мавзу ва турига кўра жамлаш режаси умумтаълим муассасаси кутубхона фондини тўлдириш, унинг бошқа кутубхоналар билан мувофиқлашган алоқаларини, ривожланиш йўналишини белгиловчи асосий хужжат бўлиб хисобланади. Мазкур режа ўз мазмунига кўра кутубхонани адабиётлар билан тўлдириш сохаларини, нашр турларини адабиётлар мавзулари ва қамраб олинадиган нашрларнинг тахминий нусхалари кўламини ифода этади.

- кутубхона фондидаги адабиётларни мавзу ва турига кўра жамлаш режаси 1 йилда бир марта тузилади хамда доимо тузатишлар, тўлдиришлар киритиб борилади. Кутубхона кенгашида мухокама қилинади ва умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади, жамлаш режаси умумтаълим муассасаси кутубхонасида сақланади.

3.2. Умумтаълим муассасаси кутубхонаси фондини тўлдиришнинг - асосий манбаи бўлиб “Китобсавдотаъминот” ДУК, “Ўқув таълим-таъминот” ДУКлари ҳамда нашриётлар, китоб дўконлари хисобланади.

3.3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари вазирлик томонидан тавсия қилинган дарслик, методик ва бошқа адабиётлар рўйхати асосида республикамиздаги нашриётларнинг мавзули режаларидан, даврий нашрлар каталогларидан фойдаланиб,ўзларига керак бўлган буюртмани шакллантириб Давлат матбуот ва ахборот агентлигига етказадилар.

Ўқув адабиётлар халқ таълими муассасалари тақсимоти асосида олинади. Буюртмалар ўқувчилар контингенти асосида умумтаълим муассасаси кутубхонасида ҳамда ўқувчилар қўлидаги фойдаланишга яроқли адабиётлар миқдорига қараб белгиланади.

3.4. Зарурий адабиётларнинг ўртача миқдори қуйидагича:

- Умумтаълим муассасаларининг 1-синфлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

1:1; (1 ўқувчи учун 1 номдаги дарслик).

-          2-11 синфлар учун дарслик ва ўқув қўлланмалар 1:3;

-          Бадиий адабиётлар (кичик ёшдагилар учун) 1:10;

-          Бадиий адабиётлар (ўрта ёшдагилар учун) 1:15;

-          Луғатлар, қомусий луғатлар, ахборотномалар 1:10;

-          Ихтисослашган синфлар учун дарслик, ўқув адабиётлар 1:2; нисбатта белгиланади.

Катта ёшдаги ўқувчилар учун нашр нисбати қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқдир:

-          Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва асарлар тўпламлари 1:5;

-          дастурли ўқиш учун бадиий адабиётлар 1:2;

-          синфдан ташқари ўқиш учун бадиий адабиётлар 1:5;

-          физика, биология, география ва бошқа фанлардан илмий-оммабоп адабиётлар 1:10;

-          ижтимоий фанлар ва тарихий адабиётлар 1:2;

-          луғатлар, маълумотнома адабиётлар 1:2;

-          педагогик. методик мазмунлаги адабиётлар 1:1;

-          мустақил ўқиш учун адабиётлар 1:10;

-          дарслик, ўқув қўлланмалар 1:10;

-          иқтисослашган синфлар учун ўқув қўлланмалар 15 нусхадан кам бўлмаган холда хар бир ўқувчига бир нусхадан таъминлаш белгиланади.

Фондни бошқа адабиётлар билан тўлдириб бориш кутубхоначи ихтиёрида қолдирилади.

            3.5. Нашр қилинадиган ўқув адабиётларини (фонддан ташқари) ўқувчиларга 

                  тарқатилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда фонддан чиқарилади.

            3.6. Умумтаълим муассасаси кутубхона фондини тўлдиришда, маслахат-

                   библиографик ёрдам кўрсатиш ва кутубхонани босма-техника буюмлари билан

                   таъминлаш “Китобсавдотаъминот” ДУК томонидан амалга оширилади.

IV. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КУТУБХОНАЛАРИ ЗАХИРАСИДАГИ ЯРОҚСИЗ ХОЛГА КЕЛГАН АДАБИЁТЛАРНИ ХИСОБДАН ЧИҚАРИШ

4.1 Умумтаълим муассасаси кутубхонаси мудири хар йили кутубхонадаги мавжуд адабиётларни ўрганиш ва фойдаланишга яроқсиз холга келган дарслик  ва ўқув адабиётларни хисобдан чиқаришга доир зарур хужжатларни тайёрлаш.

                 Мазмунан эскирган ва фойдаланишга яроқсиз нашрларни доимий равишда рўйхатдан чиқариб бориш умумтаълим муассасаси кутубхоналарининг фондини сифат жихатдан янгилаб боришнинг шартларидан хисобланади.

                Рўйхатдан чиқариш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4.2. Материалларни фан ўқитувчилари, кутубхона ходимлари ва кутубхона кенгаши аъзоларида иборат махсус тафтиш гурухи хулосаларига асосан рўйхатдан чиқариш мумкин.

4.3. Эскирган ва фойдаланишга яроқсиз материалларни хисобдан чиқарувчи тафтиш гурухи таркибини ва китобларнинг хисобдан чиқарилгани хақидаги далолатномани умумтаълим муассасаси директори ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари вакиллари тасдиқлайди.

V.УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КУТУБХОНАСИНИНГ

 ИШ РЕЖАСИНИ ТУЗИШГА ДОИР ТАВСИЯЛАР

Барча кутубхоналар учун йиллик иш режаси асосий ва мажбурийдур. Йиллик ражалаштириш ўқувчилар ва ўқитувчиларга кутубхоначилик-библиография хизмати кўрсатишнинг энг самарали методлари, шакллари ва воситаларини аниқлаб беради, кутубхоначининг кейинги йилга мўлжалланган барча ишларини режалаштиради.

                Кутубхонанинг йиллик иш режаси умутаълим муассасасининг ўқув-тарбиявий ишлари ягона режаси асосида тузилади. У бутун педагоглар жамоаси олдида турган вазифалар билан узвий боғланган бўлиши керак.Режани ишлаб чиқиш иши жорий ўқув йилининг охирида, яъни янгисининг бошланишидан 2-3 ой олдин бошланади. Август ойининг охирги хафтасига қадар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши лозим.

                Умумтаълим муассасаси кутубхонасининг йиллик иш режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

-          қисқача кириш, бу қисмда кутубхона яаолиятини тавсифловчи вазифалар хамда асосий йўналишлар белгиланади;

-          ишнинг асосий бўлимлари бўйича миқдорий кўрсаткичлар;

-          Китоб тарғиботи ва китобхонлар билан олиб бориладиган ишлар, фондни шакллатриш ва ташкил этиш, ахборот, маълумотнома-библиография ишлари ва бошқалар бўйича тадбирларнинг умумлаштирилган рўйхати.

                Умумтаьлим муассасаси кутубхоналари режалар лойихаларини тузади, бу режалар қуйидаги тартибга мувофиқ миқдорий кўрсаткичлар ва ишнинг асосий йўналишларини ўз ичига олади:

 

Т/Р

Иш турларининг

          номи

Хисобга

 олиш

Хажми

Ижро

муддати

Ижрочилар

Ижро учун

Керакли вақт

 

 

 

 

 

 

 

 

VI. УМУМТАЬЛИМ МУАССАСАСИ КУТУБХОНАСИ ИШ

РЕЖАСИНИНГ ТАХМИНИЙ ТУЗИЛИШИ

 I . Китобхонларга кутубхоначилик хизматини ташкил этиш ва адабиётларни ташкил қилиш.

Ўқувчи-китобхонлар билан олиб бориладиган ишлар мазмуни.

II . Оммавий ишлар.

а)  ўқувчиларга кутубхоначилик хизматини кўрсатишни ташкил этиш.

б)  ота-оналар билан олиб бориладиган ишларни  ташкил этиш.

III. Китоб фондини копмлектлаш ва хисобга олиш.

а)  китоб фондлари; 

б)  дарсликлар фонди;

в)  даврий нашрлар;

г)  маънавий эскирган адабиётлар ва дарсликларни хисобдан чиқариш.

IV. Адабиётлага илмий ва техник ишлов бериш. Китоб фондларини ташкил этиш.

а) адабиётларга илмий ва техник ишлов бериш;

б) кутибхоначилик каталогларини юритиш;

в) фондни ташкил этиш

V. Маълумотнома-библография ва ахборат ишлари.

а) китобхонларни янги келган адабиётлар хақида гурухли ва якка тартибда хабардор қилиш;

б) илмий-ўқув ва бадиий адабиётларнинг енг яхшиларини тарғиб этиш мақсадида библографик обзорлар ўтказиш;

в) айрим ўқув фанлари ёки умумтаълим муассасаси дастурлари бўлимлари бўйича снифдан ташқари ўқиш учун мўжалланган адабиётларнинг тафсиявий рўйхатларини тузиш;

г) кутубхоначилик-библиографик билимларни тарғиб қилиш;

д) кутубхоначилик дарсларини ўтказиш;

е) библиографик маълумотномаларини бажариш;

ё) маълум мавзу бўйича материалларнинг мавзувий танланиши;

ж) мавзувий картатекаларни юритиш.

VI. Дарсликлар фондини сақлашга доир тадбирлар.

а) педагогик кенгашлар ва ота-оналар мажлисларида сўзга чиқиш;

б) дарсликларни қандай сақланаётганини текшириш бқйича рейд-кўриклар, энг яхши сақланган дарсликлар учун танловлар ташкил этиш ва ўтказиш;

в) танлов натижаларини акс эттирувчи экранлар, стентлар яратиш ва жихозлаш;

г) ўқувчилар билан сухбатлар ўтказиш;

д) “муқовалаш иши” тўгарагида машғулотлар уюштириш, “Китоб касалхонаси” бурчагини ташкил ўилиш.

VII. Умумтаълим муассасаси хамда кутубхонанинг ички ишлари.

а) ишлаб чиўариш мажлислари;

б) умумтаълим муассасасининг педагогик кенгашларида иштирок этиш;

в) кутубхоначи ходимларининг малакасини ошириш бўйича тадбирлар (семинар машғулотлари, “илғор тажриба мактаби”ишида қатнашиш, малака ошириш курслари).

 

  

 

Harakatlar strategiyasi

Mening fikrim

Сейчас 19 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Taqvim

<< < Октябрь 2018 > >>
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 25 26 27 28
29 30 31        
  • 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg
  • 4.jpg
  • 5.jpg
  • 6.jpg
  • 7.jpg
  • 8.jpg
  • 9.jpg
  • 10.jpg