foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi
foto1
Viloyat axborot resurs markazi

+998 74 228-22-20
andvarm@bk.ru
Murojaat uchun



 

Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma`naviyatga erishib bo`lmaydi. Kitob o`qimagan odamning ham, millatning ham kelajagi yo`q. Sh.Mirziyoyev

 

 

Андижон вилоят ахборот-ресурс  маркази ҳақида маълумот.

 

        Вилоят ахборот-ресурс маркази 1964-йилнинг февралида вилоят болалар кутубхонаси сифатида дастлабки 7 минг нусхадан  иборат адабиётлар жамғармаси билан ташкил этилган. Кутубхонада ишловчи 5 нафар ходим шу йил мобайнида 800 нафар китобхонни кутубхонага жалб этган.

         Вилоят рахбариятининг сайъи-харакати билан китобхонларга қулай шарт шароит яратиш  мақсадида 1983-йил июнъ ойида замонавий, шинам бино қурилиб ишга туширилди.

          Хозирги кунда кутубхона фондининг хажми 74041 минг нусхадан иборат аньанавий нашрлар, аудио-визуал материаллар, ахборотнинг электрон версиялари кабилардан иборат.

              Хар йили кутубхонага 42 номда газета ва 42 номдаги журналларга обуна бўлинади.

           Кутубхона хар йили ўртача 23047 нафардан зиёд китобхонга хизмат кўрсатади.

           Хар йили китобхонларга берилган адабиётлар сони  221986 минг нусхадан ортиқни ташкил этади, шундан 38655 минг нусхадан ортиқроғи кичкинтой китобхонлар томонидан мутоала этилади.

            Китобхонлар турли мавзулар юзасидан маслахатлар олиш, ўзларига зарур бўлган  ахборотларни жамлаш, турли йўналишлар бўйича китобхонлар клублари машғулотларига қатнашиш, интеллектуал ўйинларда иштирок этиш, бошқа ахборот кутубхона, ахборот-ресурс марказлари фондларидан хужжатлрни олиш ва бошқа хизматлар юзасидан марказимизнинг 37 нафар кутубхона ходимларига мурожат этишлари мумкин.

            Китобхонларга дунё миқёсида мавжуд ахборотларни бемалол олишлари учун марказимиз Интернет тизимига уланган. Wi-Fi худуди мавжуд.  Барча компьютер хизматлари ташкил этилган.

            Китобхонлар ўзларига керак бўлган хужжатлардан нусха кўчириш имкониятига эга.

            Эсдалик учун фото-видео тасвирга тушиш учун хам шарт-шароитлар мавжуд.

Марказда шунингдек, турли янги телевизион дастурларни кўриш, ахборотнинг электрон версияларини кўриш ва эшитиш нусха кўчириб олишлари учун шароитлар яратилган.

            Кутубхона хизмати турлари доирасини кенгайтириш, хизмат сифати ва мазмунини яхшилаш, фойдаланувчиларга  қўшимча қулайликлар яратиш, марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш мақсадларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори ҳамда “Вилоят ахборот-ресурс марказининг Низоми” асосида ахолига пуллик хизмат кўрсатиш хавола этилган. Фойдаланувчиларнинг талаб-эхтиёжларидан келиб чиққан холда пуллик кутубхона хизмати турларидан қуйидагилар амалга оширилиши режалаштирилмоқда:

Шахсий кутубхоналар учун мавжуд адабиётларнинг ахборот рўйхатларини тузиш;

Кутубхоналар ва шахсий кутубхоналар учун нашрларга кутубхона услубида  илмий ва техник қайта ишлов бериш;

Бибтехника ашёларини тайёрлаб бериш;

Шартнома асосида ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан махсулотларининг рекламасини ташкил этиш;

Тўзиган нашрларни қайта тиклаш ва муқовалаш;

Газета, журналлар сонлари тўпламлари, иш режалари, хисоботлар ва бошқа хужжатларни замон талаблари асосида муқовалаш ишлари;

Буюртма асосида услубий қўлланмалар, библиографик қўлланмалар, ахборот рўйхатлари тузиш;

Кутубхоначилик иши сохаси бўйича малака ошириш йўналишидаги тадбирлар: давра сухбатлари, малака ошириш курслари, семинар-тренинглар, стажировкалар, маслахатлар уюштиради;

“Ёш кутубхоначилар ўқув курси” машғулотларини уюштиради;

Ўқув дастурларини тузади;

Турли мавзулардаги ва хар хил тадбир шаклларини тайёрлаш ҳамда ўтказиш бўйича сценарийлар тузиб бериш хизмати;

Матнларни таржима қилиб беради;

Библиографик сўровларга оғзаки ва ёзма равишда жавоблар тайёрлайди;

Назорат ишлари, рефератлар, иншо, маърузалар тузиш учун турли мавзулар бўйича ахборот манбааларини танлаб тавсиялар беради;

Вақтли матбуот нашрлари ва ноёб адабиётларни тунга фойдаланиш учун беради;

Замонанинг машхур кишилари билан ижодий учрашувлар, сухбатлар, мулоқотлар уюштиради;

Телефон орқали нашрларга буюртма олиш ва элтиб бериш ишларини амалга оширади;

Таътиллар мобайнида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича болаларга қизиқарли тадбирлар уюштиришда амалий кўмак беради;

Кроссворд, сканворд, ребус ва бошқа бошқотирмаларни тузиш ва ечиш услубларини ўргатиш;

Тадбирлар залини ижарага бериш;

Мулътфилъмлар, слайдлар, хужжатли ва бадиий филъмлар намойиши;

Барча турдаги компъютер хизматлари;

Нусха кўчириш ва кўпайтириш;

Интернет орқали маълум йўналиш бўйича ахборот тўплаш, Onlayn юбориш

Фойдаланувчилар эҳтиёжлари ҳамда марказ имкониятлари доирасида бошқа хизмат турларини ҳам тавсия этади

 

  

 

 

 

 

Harakatlar strategiyasi

Mening fikrim

Сейчас один гость и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Taqvim

<< < Октябрь 2018 > >>
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        
  • 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg
  • 4.jpg
  • 5.jpg
  • 6.jpg
  • 7.jpg
  • 8.jpg
  • 9.jpg
  • 10.jpg